» » Зафаробод туманидаги “Мустақиллик” режани зиёди билан бажарди

Зафаробод туманидаги “Мустақиллик” режани зиёди билан бажарди

20 октябрь 2018 г 2 762 Комментарии: 0

Вилоятимиз ҳокими номига Зафаробод туманидаги "Мустақиллик” ҳудудий фермерлар уюшмасидан хушхабар келди. Унда шундай сатрлар бор:

"—Жорий йилда ҳудудимизда фаолият кўрсатаётган 22 та фермер хўжалиги пахтакорлари 163,2 гектар майдонда деҳқончилик қилишиб, мўл ҳосил етиштирдилар. Бугун уларнинг юзлари ёруғ. Эл хирмонига режадаги 317,6 тонна ўрнига 325,5 тонна сифатли пахта етказиб беришди.

Ушбу меҳнат ютуғига давлатга пахта сотиш шартномавий режаларини ортиғи билан бажарган "Зафаробод арчаси” (218,6 фоиз), "Пахта баракаси” (163,4 фоиз), "Рўзимурод даласи” (142,5 фоиз) ва ”Қоя дарди” фермер хўжалиги (122,8 фоиз) аъзолари баракали улуш қўшдилар.

Уюшмамиз деҳқонлари йиғим-теримни сусайтирмай, режага қўшимча яна 50 тонна пахта топширишга аҳд қилишди”.

Ш.ҲАЙИТҚУЛОВ,

"Мустақиллик” ҳудудий фермерлар

уюшмасининг раҳбари.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!