» » Арнасойда аҳолининг муаммолари билан ишлаш буйича ишчи гуруҳлар ишламоқда

Арнасойда аҳолининг муаммолари билан ишлаш буйича ишчи гуруҳлар ишламоқда

13 декабрь 2022 г 502 Комментарии: 0

Арнасойда маҳаллабай ишлаб, аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, хонадонбай ўрганиш ўтказиб аҳоли муаммоларини  аниқлаш ва ҳал этиш, ишлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида республика ишчи гуруҳлари тажриба тариқасида ўтказган  ўрганишлар асосида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Жиззах вилоятининг олис ҳудудларидан бири бўлган Арнасой туманида ҳам тажриба сифатида ўтказилмокда.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят ва туман халқ қабулхонаси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали рахбарлигидаги  ишчи гуруҳи аъзолари туманидаги 2549 та хонадонда ўрганиш ўтказиб, 1141 та хонадонда 1442 та муаммоларни аниқлаб ҳал этиш учун  маъсул ташкилотларга йуналтирдилар. 

Жумладан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида Бўстон МФЙга 1 дона 160 кWа қувватига эга трансформатор пункти. Чўлқувар МФЙга 1 дона 160 кWа қувватига эга трансформатор пункти олиб келинди. тортилди.

Шунингдек, аҳолининг суюлтирилган газ таъминоти бўйича 252 та  муаммоларни ҳал этиш максадида 10 кун давомида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти  томонидан  55 тонна 520 кг суюлтирилган газни ташкил қилувчи 2776 та баллонлар тарқатилиб, газга бўлган талаблари қондирилмоқда.

Таббий газ таъминтини узлуксиз етарли даражада  таъминлаш  мақсадида  тун-кун ишчи гуруҳлар назорати ташкил этилиб, 2022 йил 10-декабр куни кечаси соат 12:00 атрофида ҳавонинг кескин совиши натижасида Арнасой ГРСидан туман марказига келаётган юқори босимли ер усти Д-219 ммли газ қувурида юзага келган авария холати тезликда бартараф қилиниб ва аҳоли муаммолари ҳал этилди.

Қайд этиш жоиз, ишчи гуруҳ  томонидан  аниқланган муаммоларини бартараф этиш буйича 12 декабр куни 300 та суюлтирилган газ боллонлар тарқатилиб, 50 дан ортиқ аҳоли ва 10 дан ортиқ улгуржи газ истеъмолчиларининг табиий ва суюлтирилган газ боллонлари кўрикдан ўтказилди.

Тумандаги 1,8-сонли умумтаълим мактаблари исситиш тизимларидаги  газ босимини пастлиги аниқланиб “Arnasoytumangaz” газ таъминоти  ходимлари томонидан газ босим созлагичлари таъмирланиб муаммолари бартараф этилди. 

Аҳоли мурожааатлари юзасидан Жиззах  вилоят  хокимлиги томонидан Арнасой туманида яшовчи  ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар фуқароларга уйларини том қисмини шиферлаш ва даволанишлари учун 25 млн сўм ажратилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!