» » Жиззахда 2022 йилнинг 11 ойи давомида 24450 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди

Жиззахда 2022 йилнинг 11 ойи давомида 24450 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди

15 декабрь 2022 г 535 Комментарии: 0

2022 йилнинг 11 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар филиаллари томонидан 24450 та, шундан 21932 та жисмоний шахсларга тегишли ва 2518 та юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилган.

Таъкидланишича, ҳудудий бошқарма томонидан 6825 та ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда тузилган битимлар ва 2452 та қурилиши якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар Давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик мақсадларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун онлайн электрон танлов орқали 22423 та ер майдонлари ауцион савдоларига юборилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!