» » Фориш туманида ерга эгалик ҳуқуқи берилди

Фориш туманида ерга эгалик ҳуқуқи берилди

22 октябрь 2018 г 2 298 Комментарии: 0

Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Фориш туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси томонидан уй-жой қуришга эҳтиёжи бўлган фуқароларга ер ажратиб бериш борасидаги ишлар қатъий назоратга олинган.

Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида кам таъминланган, уй-жой қуришга эҳтиёжи бор оилаларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратиб бериш юзасидан навбатдаги тендер савдолари ўтказилди.

Танловда Э.Камолов номли маҳалладан 31 та, «Хонбанди» маҳалласидан 
38 та, «Ўзбекистон» маҳалласидан 15 та оилаларга уй-жой қуриш ва умрбод эгаликқилиш учун «Тошкент Релтор Сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан навбатдаги тендер савдолари ўтказилди.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!