Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Чингизхон ҳақида янги саҳна асари саҳналаштирилди
22 октябрь 2018 г 2 605 Комментарии: 0
Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Чингизхоннинг Европага юриши ҳақида янги саҳна асари яратилди. Бу ҳақда Turon24 сайти ёзмоқда.
Янги асар буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади.
Спектакль театрнинг ёш режиссёри Умид Нурматов ҳамда бош режиссёри Илҳом Норматов инсценировкаси асосида саҳналаштирилди.
"Чингизхоннинг оқ булути” драматик саҳна асари Чингизхон қўшинидаги юзбоши Эрдене ва каштачи Дўғулангнинг машаққатли тақдири ҳақида. Уларнинг фарзанди туғилишига оз фурсат қолганида, Чингизхон Европага юриши олдидан қўшин ичида аёлларга туғиш ман этилиши ҳақида фармон беради.
Чақалоқ туғилгач, унга Кунан дея исм қўйишади ва болани яшириб яшашда давом этишади. Аммо Эрдене ва Дўғуланг бу сирни узоқ вақт яшириб юриш мумкин эмаслигини билишгани боис, қочиш режасини тузадилар. Бироқ айғоқчилар бу сирни Чингизхонга етказишади. Чингизхон уларни оломон кўз олдида қатл эттиради.
Спектакль сўнгида оқ булут қўшин томонидан кимсасиз саҳрога ташлаб кетилган Кунан ва энага Олтун тепасида пайдо бўлади.
Маълумот учун: янги спектакль 2018 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ёш режиссёрларнинг "Дебют-2018” кўрик-фестивалида иштирок этиш учун тавсия қилинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!