» » Жиззахда чет эл фуқароларининг фарзандларини оромгоҳда икки кунлик таътили уюштирилди

Жиззахда чет эл фуқароларининг фарзандларини оромгоҳда икки кунлик таътили уюштирилди

22 октябрь 2018 г 2 968 Комментарии: 0

«Responsible Travel» туристик фирмаси ҳамда 18-сон болалар ва мусиқа санъат мактаби  ҳамкорликда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари ва мамлакатимизда ишлаётган чет эл фуқаролари фарзандлари ўқиётган «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларини «Сайёд» маҳалласидаги «Жилғача» болалар оромгоҳида икки кунлик таътилларини ўтказишди.

Таътилнинг биринчи куни «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларига ўзбек миллий ҳайкалтарошлик сирларидан 18-сон болалар ва мусиқа санъат мактаби ўқитувчиси Улуғбек Нурбеков мастер класс ташкил этди. Ташкил этилган мастер класс чет эллик болаларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ҳар бир бола берилган вазифаларни аъло даражада уддалашди.

Таътилнинг иккинчи куни қадимда ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан уй-рўзғорда фойдаланилган сариқ тол новдасидан тайёрланадиган «сават» мастер класс дарси ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирлар ниҳоясида 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан «Бахтли болалик» номли концерт дастури намойиш этилди.

Чет эллик ўғил-қизларга ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва қадриятлари, куй ва қўшиқлари, яшаш тарзи яқиндан таништирилди. Икки кунлик таътил «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!