» » Зоминдаги барча маҳаллаларда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни ўрганиш ишлари давом этмоқда

Зоминдаги барча маҳаллаларда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни ўрганиш ишлари давом этмоқда

09 январь 2023 г 374 Комментарии: 0

Зомин туманидаги барча маҳаллаларда сектор раҳбарлари бошчилигида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги 2-сектор ҳудудида ишчи гуруҳ аъзолари ва сектор масъуллари иштирокида аҳоли кайфиятига таъсир этувчи, айниқса, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия ресурслари таъминоти, озиқ-овқат хавфсизлиги, газ ва бошқа иситиш воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва бошқа масалалар юзасидан уйма-уй юрган ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

Зомин тумани ИИБда муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари билан кунлик йўриқнома ўтказилди.

Қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли хонадонларидаги ва ижтимоий соҳа объектларидаги долзарб муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, энергия самарадорлигини, савдо расталаридаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, об-ҳавонинг аномал совуб кетишига тайёргарликлар, жумладан, кўмирга эҳтиёжи бўлган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжини қондириш бўйича штаб аъзоларига зарурий  кўрсатмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!