Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда ҳам сектор раҳбарлари уйма-уй юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишмоқда
09 январь 2023 г 451 Комментарии: 0
Мирзачўл туман 1-сектор раҳбари, туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи М.Маллаев, туман ИИБ бошлиғи Ж.Каримов, тумандаги Президент Халқ қабулхонаси бўлими мудири И.Нурманов бошчилигидаги туман ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи “Ипак йўли” ҚФЙда хонадонма-хонадон юриб, қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатувчи ҳодисаларнинг олдини олиш, мавсумни энерго ресурслар билан сифатли таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турар жойларида ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, ножўя таъсирга эга дори воситалари истеъмолининг олдини олиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Аҳоли мурожаатлари тингланиб, уларга ечим топилиб, кўтарилган масалалар жойида бартараф этилди, қолган муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!