Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика ишчи гуруҳи “Оққўрғон тажрибаси” асосида Арнасойда қандай ишларни амалга оширди
17 январь 2023 г 579 Комментарии: 0
Республика ишчи гуруҳи томонидан Оққўрғон тажрибаси асосида Арнасой туманида аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш тажрибаси қўлланилмоқда.
Олдинлари вилоят ёки туман марказларида сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ўрганилган бўлса, эндиликда, сайёр қабуллар – хонадонма-хонадон юриш орқали ҳал этилмоқда. Бир сўз билан айтганда қатор вазирликлар вакиллари ўрганиш ишлари натижасида тумандаги энг чекка ҳудудларда долзарб масалали муаммоларни бартараф этишга эришилди. Бугунга қадар туманнинг 13 та маҳалласида 6 минг 830 та хонадон кўздан кечирилди. Уйма – уй юриш давомида 1 410 та хонадонда 1580 муаммо аниқланиб, секторлар ҳамкорлигида жойда ҳал этилмоқда.
Тумандаги 4-сектор ҳудудида 926 та хонадонда 5 046 нафар аҳоли вакиллари истиқомат қилади. Биргина 4 – сектор ҳудудида 225 дан ортиқ муаммо аниқланиб, айни кунда уларнинг 160 тасига ечим топилиб, ҳал этилиш даражаси 71 фоизни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, амалга оширилаётган ишлар натижасида бу рақамлар кундан –кунга ошмоқда.
Туман марказидан 10 км олисда жойлашган Бахтли МФЙда аҳолидан тушган мурожаатга асосан зовур устида кўприк қуриб берилди. Мазкур кўприк бир вақтлар зовур ичисувга жуда ҳам яқин масофада жойлашган бўлиб, бу маҳалланинг катта—кичик аҳолисига турли ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Вилоят ва туман 4-секторларининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бунёд этилган мазкур кўприк кунлар исиши билан сўнгги таъмирлаш ишлари ҳам якунланади.
Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар сув, суюлтирилган газ ва электр энергияси билан мунтазам таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилмоқда.
Вилоят ДСБ бошлиғи ҳамда республика ишчи гуруҳи вакиллари 4-сектор ишчи гуруҳи маҳаллаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиб, улар билан самимий суҳбатлашди. Жумладан, Бахтли МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила вакили Шоира Болибекова ва Хуршида Фозиловалар хонадонида бўлиб, мавжуд муаммоларини аниқлади. Хуршида Фозилова фарзандларининг қишки кийимлари бироз юпунроқ эканлигини айтгач, унга кундалик эҳтиёж учун зарур махсулотлар ва газ плитаси етказиб берилди.
Ишчи гурух аъзолари туман ҳудудидаги 11- ва 13-мактаблар жамоасининг қиш мавсумига тайёргарлиги холатини ҳам ўрганди.
Айни пайтда мактабда қишки таътил тугаши билан, ўқувчиларнинг иссиқ хоналарда тахсил олишлари учун кўмир заҳираси яратиб қўйилган. Ҳозирда мактаб кўмирхонасида 10 тоннага яқин ёқилғи заҳираси мавжудлиги маълум бўлди. Яна қўшимча кўмир зарур бўлса 4-сектор кўмагида келтириб берилиши маълум қилинди.
Бахтли МФЙ аҳолиси хонадонларини оқова сув билан таъминлаш мақсадида 2022 йил якунида 1 млрд 700 млн сўмлик сув қувури ўтказиш лойиҳаси тасдиқланган эди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари мазкур лойиҳани амалга ошираётган Вербуд МЧЖ ходимлари билан суҳбатлашиб, ишнинг бориш жараёни билан танишдилар.
Асосан Оқбулоқ каналидан чиқарилган сув ҳисобига ёз мавсумида экинларни суғоришда фойдаланилади. Жорий йилнинг март ойи якунига қадар Бахтли ва Зарафшон МФЙ аҳолиси эҳтиёжи учун зарур оқовасув лойиҳаси якунланади.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан тумандаги “Бўстон” маҳалласи аҳолисига суйилтирилган газ балонлари етказиб берилди.
Айни дамда Бўстон МФЙда аҳолига кўмир ёқилғиси эҳтиёжга мувофиқ тарқатилмоқда.
Эҳтиёжманд аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар ортирилган юк машинаси Арнасойнинг олис қишлоқларига йўл олди. Республика ишчи гуруҳи ва Жиззах вилоят солиқ бошқармаси томонидан эзгулик ва саховат тадбири ҳам ташкил этилди. Унда арнасойлик эҳтиёжманд аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим кечаклар тайёрланиб, тарқатилиши кўзда тутилган.
4-сектор масъуллари қаҳратон совуқ кунларида меҳр ва эътиборга, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, беғараз ёрдам беришга шайландилар.
Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси бошчилигидаги 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан хатлов жараёнида аниқланган жами 60 нафар эҳтиёжманд хонадонларга вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б.Ташпулатов томонидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. 30 нафар эҳтиёжманд оилаларга 10 турга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 30 та эҳтиёжманд оилаларнинг 40 нафар фарзандлари учун қишки кийимларни (ҳар бирига қишки оёқ кийим, шапка ва куртка) ҳамда 2 та хонадонга газ плитаси ҳамда музлаткич етказиб берилди.
Давлатимиз раҳбари белгилаб берган “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг асосий мезонларидан бирига айланди.
Муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан қилинаётган амалий ишлар давом этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!