Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг ҳунарманд тадбиркор қизи
08 ноябрь 2018 г 3 360 Комментарии: 0
Халқимизда «Қуш уясида кўрганини қилади» деган ибратли гап бор.
Зирахол опа Холиқова қизи Лайлони беш ёшиданоқ ёнига олиб, ҳунармандчиликни яъни кашта тикиш, гилам тўқиш, матоларга гул тикиш, тикувчилик сир-синоатларини ўргата бошлади. Зийрак қиз эса бу ишларни онаси ўргатганидек пухта ўзлаштириб борди. Бора-бора бу ишларни мустақил равишда чиройли ва бежирим бажарадиган бўлди.
Лайло Илҳомова ўқиб-ўрганди, вояга етиб мустақил ҳаётга қадам қўйди. Оила қуриб, 2 нафар фарзандли бўлди. Бугун мустақил ҳаёт йўлида унга онаси ўргатган ҳунармандчилик сирлари қўл келмоқда. Хусусий тадбиркор сифатида ҳунармандчилик билан шуғулланяпти. Айни кунда у Эргаш Камолов маҳалласининг энг ёш тадбиркорларидан.
– Барча тайёрланган маҳсулотларимизни маҳалламизда очган шахсий дўконимиз орқали етказиб беряпмиз, – дейди Лайло Илҳомова суҳбат чоғида. – Бундан ташқари бозор талаби ва аҳоли буюртмалари асосида ҳам кийим-кечаклар тўқияпмиз. Ҳунармандчилик йўналишида олти ойлик ўқув курси очганмиз. Ўқув курсимизда ҳар йили 20-25 нафар қизларга касб сирларини ўргатиб, тадбиркорликка йўналтиряпман.
Лайло Илҳомова ҳунармандчилик йўналишини кенгайтириш мақсадида бизнес-режа тузиб, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармасига топширди. Унинг лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, жамғарма томонидан 9 миллион сўм маблағ ажратиб берилди.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!