Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда касбий билим кўниклариларини оширишга бағишланган ўқув-семинар бошланди

Жиззахда касбий билим кўниклариларини оширишга бағишланган ўқув-семинар бошланди

04 январь 2019 йил
1 511
0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 4-8 январь кунларига мўлжалланган касбий билимларни бойитишга бағишланган семинар ўз ишини бошлади.

Семинарда Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари раҳбарлари иштирок этишади.

Тадбирдан кўзланган мақсад профилактика инспекторларининг хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билимларини ошириш, чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратларини юксалтиришдан иборатдир.

Ўқув-семинар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тўғрисида қабул қилинган қонун ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг меъёрий ҳужжатлари асосида олиб борилади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар