Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида «Тоза ҳудуд» ДУК фаолияти қандай бўлмоқда?

Фориш туманида «Тоза ҳудуд» ДУК фаолияти қандай бўлмоқда?

09 январь 2019 йил
88
0

Бугун чиқиндилар муаммоси дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланди.

Ҳозирги кунда чиқиндиларнинг 800 дан ортиқ тури қайд этилган бўлиб, уларнинг келгусида янада ортиши башорат қилинмоқда. Таҳлилларга кўра сўнгги йилларда республикамизда йилига 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси (унинг 14 фоизи токсик чиқиндилар тоифасига мансуб), 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Чиқиндилар ва чиқинди сақлаш омборларида 2 миллион чиқинди сақланаётгани, улар 12 минг гектар майдонни эгаллаганини инобатга олсак, чиқиндиларнинг салбий таъсирини тасаввур этиш қийин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу муаммоларни ҳал қилиш сари ташланган яна бир қадам бўлди. Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Умуман чиқинди тўплаш ҳамда ташиш хизматини кўрсатишда аҳолидан тушаётган тўловларни ҳисоб-китоб қиладиган, уларни тартиб асосида тақсимлаб, ақл билан сарфлайдиган яхлит бир механизмнинг йўқлиги бемақсад ҳаракатларнинг кўпайиши-ю тушумларнинг пасайишига сабаб бўлди.

2019 йил 1 январдан эътиборан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш хизматлари тўловларни юритишнинг янги тартиби ўрнатилди.

Биринчидан, мажбурий тўловлар энди аҳоли томонидан ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ягона транзит банк ҳисоб рақамларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Иккинчидан, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Учинчидан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўловларни бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлашни амалга оширадилар.

Шунингдек, мажбурий ижро бюроси қарздорликни ойлик маошдан ушлаб қолиш, ҳар ойда мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақида иш берувчиларга талабнома юбориш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органлари эса мажбурий тўловлар олти ойдан ортиқ муддатгача тўланмаган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Тоза ҳудуд» ДУК туман бўлими ҳозиргача «Боғдон», «Ўзбекистон», Э.Камолов номли, «Хонбанди», «Учқулоч», «Қўлба» (қисман), «Оқтепа» (қисман) маҳаллаларидаги 15 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, 2019 йил 1 январидан бошлаб ушбу маҳаллалар қаторига «Қизилқум», «Осмонсой» (қисман), «Эгизбулоқ», «Оқтом» маҳалла фуқаролар йиғинлари қўшилиб жами 11 та маҳаллалардаги 30 мингдан ошиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Кейинчалик эса янги техника воситалари сотиб олиниб, туманимизнинг бошқа маҳаллалари ҳам тўлиқ қамраб олинади. 

Янги тартибга кўра, хизмат кўрсатувчи корхоналар пул йиғиш ёки истеъмолчиларнинг ҳисобини юритиш каби вазифалардан озод этилди.

Авваллари бир хонадонда яшовчи 10-12 киши чиқинди учун 3-4 кишига пул тўлашар, қарздорликни пайсалга солиб юриш каби ҳолатлар юз бераётганди. Энди бундай ҳолатларнинг олди олинади. Тўловнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ тушиши хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орасида рағбатни кучайтиради.

Собир ШАҲАРОВ,

«Тоза ҳудуд» ДУК туман бўлими бошлиғи,

 халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар