» » Жиззахда инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган тадбир ўтказилди

Жиззахда инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган тадбир ўтказилди

18 январь 2019 г 2 178 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2019-йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли турмуш фаровонлиги асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда давра суҳбати ташкил этилди.

“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий лойиҳаларидан бири экан, ўтган давр мобайнида ана шу лойиҳа асосида партия томонидан қулай атроф муҳит яратиш орқали инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган қатор тадбирларни амалга ошириб келинмоқда. Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли турмуш фаровонлиги асоси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ҳамда давра суҳбати ҳам худди ана шу эзгу мақсадлар йўлида ташкил этилди.  

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров очиб берар экан, мамлакатимизда ижтимоий соҳада амала оширилаётган ислоҳатлар мазмун моҳияти ҳусусида сўз юритди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида турли ҳил куй-қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлар номойиш этилди.

Шунингдек, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Норқўзиев томонидан вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар таҳлили юзасидан маъруза қилинди.

Тадбир сўнгида фаол депутатлар ҳамда партия фаоллари партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!