» » Фориш туманида Фуқаролар йиғини раиси сайловини самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди

Фориш туманида Фуқаролар йиғини раиси сайловини самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди

22 январь 2019 г 2 491 Комментарии: 0

Фориш тумани 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши томонидан «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари» мавзусида ҳудудий ўқув семинар ташкил этилди.

Унга тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фуқаролар йиғинлари ходимлари таклиф этилди.

Ўқув-семинарда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Йўлдош Кенгашев, туман адлия бўлими бош мутахассиси Ойбек Йўлдошевлар сўзга чиқдилар.

Нотиқлар «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонундаги муҳим жиҳатлар, сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши, шу билан бирга, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкинлиги, сайловларда фуқароларнинг вакиллари бўлиши,  қоида тариқасида олий маълумотга, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш кераклиги, эндиликда бу вакилларнинг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилиши белгиланганлигини таъкидладилар.

Ўқув-семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар беришиб, мутахассислардан тегишли жавоб олдилар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!