Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда 38 та оила МИБ ҳаракатлари билан яраштирилди

Жиззахда 38 та оила МИБ ҳаракатлари билан яраштирилди

30 январь 2019 йил
391
0

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Улар томонидан қарздорларнинг алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслиги сабаблари таҳлил этилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда фаоллар, комиссиялар билан бирга оилаларни яраштириш орқали ижро иши юритишни тамомлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Биргина, Жиззах шаҳар, "Олмазор” МФЙда алимент тўловчи қарздорлар ва ундирувчилар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиши натижасида ҳудуддаги 12 нафар оилалар яраштирилишига эришилди.

Бундан ташқари, Шароф Рашидов туманида 11 нафар, Ғаллаорол туманида 12 нафар, Фориш туманида 3 нафар оилалар яраштирилиши таъминланди. Бу каби амалий тадбирлар бошқа туманларда ҳам амалга оширилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасига 2018 йил давомида 7 560 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 35 фоизини ёки 2 589 тасини алимент ундириш масалалари бўйича ариза ва шикоятлар ташкил қилади. Ушбу рақамлардан билиш мумкинки, алимент билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир.

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан алимент қарздорлиги мунтазам тўланмаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Ўтган йили Жиззах вилоятида жами 62 нафар шундай шахсларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар