» » Жиззахда давлат инспекторлари учун семинар ўтказилди

Жиззахда давлат инспекторлари учун семинар ўтказилди

24 сентябрь 2018 г 2 576 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан Жиззах шаҳрида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда, Бюронинг марказий аппарати, вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда, нореал қарздорликларни ошиб кетишини олдини олиш, улгуржи ва аҳоли истеъмолчиларни энергия ресурсларидан қарздорлигини қисқартириш, ҳисоблаш ускуниларини кўрикдан ўтказиш ҳамда сувоқавадан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчиларга электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисоблагични тармоққа улаш схемасини ўзгартириш ва электр энергиясидан ўғирликча фойдаланиш ҳолатлари, сув таъминоти бўйича ҳисобот ҳужжатларини юритиш, тизимли таҳлил ўтказиш ва фаолият самарадорлигини ошириш, ичимлик сувини талон-тарож қилишнинг бошқа усулларини аниқлаш, Watercontrol дастуридан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.

Семинар сўнгида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш учун бу каби ўқув семинарларини доимий равишда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Мажбурий ижро бюроси Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!