Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда МИБ ўзбошимчалар фаолиятига чек қўймоқда
26 июль 2018 г 3 193 Комментарии: 0
Таъкидлаб ўтиш жоизки соҳада кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилишига қарамайҳанузгача айрим фуқоролар ҳамда ҳўжалик юритувчи субъектлар томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний равишда уланиб, ундан фойдаланиб келаётганлар учрамоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюросининг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида энергия ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 49 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарлар томонидан таъминот корхоналари манфаатларига жами 39 млн. 73 минг сўмлик зарар етказилиб, шундан 7 млн. 860 минг сўм зарарлар тўлиқ ундирилди.
Мисол учун, Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан 17.01.2018 йилда Арнасой тумани, Тинчлик МФЙда яшовчи фуқаро Нурмуродов Бозор (исми шарифи ўзгартирилган) томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланган.
Истеъмолчиэлектр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 2208 кВ/с электр энергиясидан 23 кундан давомида ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Оқибатда Арнасой туман электр таъминоти корхонаси манфаатига етказилган 451 минг 94 сўм миқдоридаги зарар тўлиқ ундирилди.
Жиззах вилоят маъмурий судинининг 07.02.2018 йилдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Б.Нормурадовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасига асосанҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари, яъни 172240 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
К.Нурмаматов Мажбурий ижро бюроси
Арнасой туман бўлими инспектори
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!