» » Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси қурилиш ишлари билан банд

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси қурилиш ишлари билан банд

02 февраль 2019 г 3 365 Комментарии: 0

​Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида тадбиркор томонидан қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят ҳокими Э. Салиев бошличилигида вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, прокурорлари, ИИБ, солиқ – сектор раҳбарлари тадбирда иштирок этди.

Тадбирда сектор раҳбарларига бино лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилиб, вилоят ҳокими томонидан бошқа туман ҳокимларига марказ биноларини қуришни тезлаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Бино Жиззах шаҳрининг энг марказий қисми -  А. Навоий кўчасида жойлашган бўлиб, 6 қаватдан иборат бўлади.

Инвестор-компания "Нодира-Шахноза" МЧЖ томонидан марказ учун 2000 кв. метр ажратиш, мебель ва бошқа жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш назарда тутилган.

Яна шуни таъкидлаш жоизки,  бугунги кунда Мирзачўл ДХМ биноси қурилиб,  фойдаланишга топширилди. Зомин ҳамда Дўстлик ДХМ биносида қизғин қурилиш ва таъмирлаш ишлари кетмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!