» » Жиззахда ўтган 8 ойда қурилиш ишлари қандай бўлди?

Жиззахда ўтган 8 ойда қурилиш ишлари қандай бўлди?

17 сентябрь 2018 г 3 101 Комментарии: 0

Жорий йилнинг январь - август ойларида Жиззах вилоятида жами 877,1 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоизни ташкил этди.

Жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 26,3млрд.сўмқурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 3,0фоизниҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 120,3фоизни ташкил этди.

Кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 59,6 фоизи ёки 522,3 млрд.сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,1фоизни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 37,4 фоиз ёки 328,4 млрд.сўм тўғри келдиҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 92,2 фоизни ташкил этди.

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши 2,5 фоизни ташкил этди. Вилоятда асосанқурилиш ишларининг асосий қисми кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилиб, жами қурилиш ишларининг 59,6 фоизини ташкил этди. Норасмий сектор томонидан эса 37,4фоизга қурилиш ишлари бажарилди.

Жиззах шаҳрида кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши энг катта бўлди - 37,5 фоизни. Мазкурҳудудда йирик ташкилотларнинг улуши 2,6 фоиз ва норасмий секторнинг улуши 20,5 фоизни ташкил этди.

Қурилиш ишларининг ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш сурати Фориш ҳамда Мирзачўлтуманларида кузатилди.

Фориш туманида якка тартибда турар жой қурилишининг жадал бориши туфайли ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 178,5 фоизбўлиши таъминланди.

Мирзачўл туманидаги юқори ўсиш сурати, яни 126,2 фоизтурар жой уйлар қурилиши, ва бошқа лойиҳаларнинг бажарилиши натижасидир.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисмиқурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Уларнинг улуши жами қурилиаш ишлари ҳажмида 78,2фоизни ташкил этди ва ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,1 фоизпунктга кўпайди.

Фуқаролик обектлари қурилишиҳажми жорий даврда 15,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,1 фоизпунктга камайди, маҳсус қурилиш ишлари ҳиссасига эса 6,3 фоизга тўғри келди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!