» » Жиззах вилоятининг ўтган 8 ойда саноатда ишлаб чиқариш қандай бўлди?

Жиззах вилоятининг ўтган 8 ойда саноатда ишлаб чиқариш қандай бўлди?

13 сентябрь 2018 г 3 104 Комментарии: 0

Жиззах вилояти бўйича 2018 йил январь-август ойларида амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1831,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан солиштирма нархларда 104,2 %га ўсган.

Жорий йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари солиштирма нархларда ўсиш суръати 104,2 %га ўсган бўлиб, Зомин туманида 155,6 %, Арнасой туманида 128,0 %, Фориш туманида 120,9 %, Пахтакор туманида 110,0 % ва Ғаллаорол туманида 106,1 % га яъни вилоят ўсиш суръатидан юқори эканлигини кўришимиз мумкин.

Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жами саноатда туман (шаҳар)ларнинг юқори улуши Жиззах шаҳрида 54,6 %, Дўстлик туманида 12,1 %, Зомин туманида 6,6 %, Ш.Рашидов туманида 4,7 %, Пахтакор туманида 4,4 %, Фориш туманида 3,4 %га тўғри келган.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 1045,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 102,8 %га, жами саноатдаги улуши эса 57,1 %ни ташкил этди.

2017 йилнинг январь-август ойларига нисбатан истеъмол товарлари таркибида ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш улушининг 54,4 % дан 2018 йилнинг январь-август ойларида 67,4 % ни ташкил этмоқда.

Амалдаги нархларда аҳоли жон бошига жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1375,7 минг сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирма нархларда 102,2 %га ўсишга эришилган бўлса, Зомин туманида 167,3 %, Аранасой туманида 126,3 %, Фориш туманида 118,9 %, Пахтакор туманида 108,9 %, Ғаллаорол туманида 104,2 % га яъни вилоят кўрсаткичидан бир мунча юқорилигини кўришимиз мумкин.

Кичик тадбиркорлик субъектлари саноат ишлаб чиқаришда кескин фаоллашгани натижасида улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,9%га ўсишга эришилган бўлиб, ўз навбатида кичик бизнеснинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши эса 64,9 % ташкил этмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!