» » Жиззахда Бизнес-инкубатор очилди

Жиззахда Бизнес-инкубатор очилди

09 февраль 2019 г 2 684 Комментарии: 0

Ҳар қандай ҳудуднинг иқтисодиётини муваффақиятли ривожлантиришнинг асосий етакчи кучи биринчи навбатда тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишдир, яъний, кичик ва ўрта бизнесни муваффақиятли ривожлантиришдир.

Инвестицион лойиҳалар платформасини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш схемасига эга бўлган узоқ муддатли стратегик дастур ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурини амалга оширишга имкон беради. Бунинг учун янги лойиҳаларни яратиб берадиган механизмни яратиш зарурдир. Ўз навбатида, бу янги лойиҳалар инвестицияларни жалб қилади, натижада янги иш ўринлари яратилади.

 

"Жиззах” эркин иқтисодий зонаси мажлислар залида Жиззах шаҳрида, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Жиззах шаҳрида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-инкубаторнинг очилиши эълон қилинди.

 Бу Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлигининг Жиззах вилоятида "Илғор ҳудуд” ёшлар ижтимоий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳалардан биридир.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган тадбирда ёшларга инновацион лойиҳалар, стартапларни ривожлантириш, молиялаштириш янги ташкил этилган 
бизнес - инкубаторнинг имкониятлари ва ёш тадбиркорларга қулайликлар, инвесторларни жалб этиш учун айнан нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтилди.

 

  • Хабарингиз бор муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Жиззах вилоятида "Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги раҳбарияти томонидан дастурни қўллаб-қувватлаш стратегияси ишлаб чиқилди. Бу стратегиянинг биринчи қадами Жиззахда бизнес-инкубаторни очиш бўлди,-дейди Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес бошқарув республика олий мактаби директори Рустам Абдураупов.

Шунингдек тадбирда :

  • Молиялаштириш манбаини қаердан топиш ва ўз лойиҳасига инвесторни қандай қилиб жалб этса бўлади;
  • Бизнес-режани тўғри тузиш ва лойиҳа бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни тўғри таҳлил қилиш;
  • Ўз маҳсулотини бозорда сотиш ва мижозларни жалб этиш;
  • Ўз маҳсулотини сотиш каналларини топиш йўллари, рекламаси ва маркетингни тўғри ташкил қилиш йўналишларидаги саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Бизнес-инкубаторнинг асосий мақсади- тадбиркор ўз ғояси билан бу ерга келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ҳамда мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг, бизнес-режа ишлаб чиқилади, лойиҳа экспертизадан ўтади. Танлов натижаларга кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади. Ғолиб чиққан тадбиркор ҳамда  Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги ўртасида инвестицион меморондумга имзо қўйилади. Натижада улар ўртасида шериклик муносабатлари шаклланиб (ҳар бир томон лойиҳага ўзининг маълум активини киритади) биргаликда инвестицион лойиҳани амалга оширадилар.

Дастлабки босқичда Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги бизнес-инкубатор ёш тадбиркорларни бизнеснинг тўғри йўналишига йўналтирибгина қолмай, уларга молиявий ёрдам ҳам кўрсатиб, тўлиқ ҳажмда қўллаб-қувватлашга тайёр. Энг асосийси тадбиркорнинг лойиҳа бўйича барча эҳтимоли бор хатарларига шерик бўлишга тайёрдир.

Ёшларни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича таклиф этилган схема вилоят ёшларини нафақат максимал даражада қамраб олишга имкон беради, балки самарали ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиш, ўз лойиҳасини яратишга ёрдам бериш ва уни муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.  

Эслатиб ўтамиз Бизнес-инкубатор идорасининг очилиши 2019 йил 1 март кунига режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!