» » Зарбдор туманида янги ёпиқ сузиш ҳавзаси очилди

Зарбдор туманида янги ёпиқ сузиш ҳавзаси очилди

15 февраль 2019 г 2 849 Комментарии: 0

Зарбдор тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабда 4,7 млрд сўмлик смета лойиҳа ҳужжатларга асосан Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси маблағларига пудратчи "Мерос" КТХК томонидан янги ёпиқ сузиш ҳавзасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Зарбдор туман спортчи йигит-қизлар ҳам Республика, Осиё мусобақаларида юқори ўринларни эгалаб келмоқда.

Ушбу муҳташам спорт иншоотини Зарбдор тумани ҳокими Ойбек Ашурматов очиб берди.

Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Тожибоев Иномжон сўзга чиқиб зарбдор аҳолисини ва спортчиларини ушбу янги иншоот билан табриклади.

Бинони очиш учун тортилган махсус тасмани Ашурматов Ойбек ва туман нуронийлари кесиб очиб берди, бинонинг рамзий калити Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Анқабоев Дилмурод топширилди.

Очилиш маросимига бағишланган сузиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ЖОЗИМИ, Сув спорт турларига ИБЎСМ ҳамда Зомин, Дўстлик, Пахтакор тумани БЎСМ дан спортчилар иштирок этди.

Мусобақа якунида кўра ғолиб спортчиларга Зарбдор тумани ҳокимлиги ва вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Тўхтамишев, Зарбдор туман прокурори М.Хўжақулов ва вилоят спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев томонидан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!