» » Шароф Рашидов тумани марказида янги Хотира майдони очилди

Шароф Рашидов тумани марказида янги Хотира майдони очилди

08 май 2019 г 2 570 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани маркази Учтепа даҳасида бугун улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Туман марказида 16 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 3 та маҳалла мавжуд бўлиб, 10 га яқин миллат вакиллари тинч тотувликда яшаб келмоқдалар.

“Илғор ҳудуд” давлат дастури доирасида туман марказида 25 та объектларда жами қиймати 29 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

 

Ўтган давр мобайнида Учтепа даҳасида жуда кўплаб ижтимоий соҳа объектлари, замонавий турар жой бинолари, маданий, маиший, савдо ва умумий овқатланиш шоҳобчалари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бугун ана шундай маданий марказлардан бири Учтепа даҳасида янги Хотира майдони очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангларда қатнашиб жасорат кўрсатганлар ва шу ўринда кўплаб уруш орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг номлари зикр этилган.

Шароф Рашидов туманидан 6 мингга яқин фуқаролар фронтга сафарбар этилди. Уларнинг 3 мингтаси жанг майдонларида ҳалок бўлди, минглаб инсонлар уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди.

Яратганнинг марҳамати билан бугун жанг майдонларида қон кечган 2 нафар уруш фахрийси умргузаронлик қилишмоқда.

-Бугун мен, ҳаётимизнинг мана шундай бир тинч, осойишта ва обод кунида Сизларни сафимизда эсон-омон, бардамликда, барчамизга маънавий мадад бериб, ибрат бўлиб юрганлигингиздан фахрланаман. Шу лаҳзада Сиз азизларга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилаб, тинчликсевар халқимизнинг юксак қадр ва ҳурматини етказишни ўзимга шараф деб биламан!” - деб табриклади барчани вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!