» » Сизда қандай муаммо бор?

Сизда қандай муаммо бор?

16 май 2019 г 1 629 Комментарии: 0

Одамнинг турмуши қачон фаровон бўлади? Қачонки, моддий ва маънавий ҳаётида муаммоси бўлмаса.

Чунки, шу икки омил бири-бирига  боғлиқ. Биргина ташвишимиз ариса қанча хурсанд бўламиз. Шу ўринда, халкнинг қанчадан қанча мурожаатларига жойларда фаолият олиб бораётган ДХМларнинг тезкор, қулай, шаффоф тарзда ечим топаётганиниэътироф этиш жоиз.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак Дўстлик туманида аҳоли сони 64400 тани ташкил этади. Ҳар бир оиланинг камида 3 та ёки 4 та ташвиши бор. Энди бир хисоблаб кўринг битта оиланинг 2 ёки 3 та муаммоси хал бўлса, бундай оилалар сони туманнинг ўзида 9436 та. Бугунги кунда фуқаролар томонидан жами  марказларга 12687 та мурожаат келиб тушган ва уларга давлат хизмати кўрсатилган.  Ўз-ўзидан кўринадики, рақамлар муаммонинг қай даражада бартараф этилганини кўрсатиб турибди.

"Сизда қандай муаммо бор?" Худди шу мавзуда аҳоли орасида сўровнома ўтказдик. Мазкур сўровномада туманнинг 50%дан кўпроқ аҳолиси иштирок этди. Шундан 32% иштирокчининг муаммоси коммунал хизматлар бўйича эканлиги маълум бўлди. Чиндан, туманда коммунал хизматларга боғлиқ муаммолар борлигини давлат хизматларига келиб тушган аризалар ҳам тасдиқлади. Шу кунга қадар ушбу йўналишлар бўйича жами 1150 та мурожаатлар келиб тушган ва қаноатлантирилган.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, энг қувонарлиси оворагарчиликларга чек қўйилди. Аввалари газ, сув ва канализация тизимига уланиш, ҳисобга қўйиш учун ҳар бири учун тегишли ташкилотга боришга тўғри келар эди. Бу вазият энди тамомила ўзгарди. Коммунал соҳанинг барча жиҳатлари жумладан, тизимга уланиш, қайта ҳисобга қўйиш, пломбалаш ишлари туман, шаҳар ДХМлари томонидан бажарилаётгани бир талай ташвишларга чек қўйди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!