» » Сайёр қабул натижасида зафарободликларнинг 34 та муаммосига ечим топиладиган бўлди

Сайёр қабул натижасида зафарободликларнинг 34 та муаммосига ечим топиладиган бўлди

10 апрель 2019 г 2 156 Комментарии: 0

Зафаробод туман Лолазор қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотлари, Зафаробод  туманидаги 4 тасекторлар раҳбарлари, мазкур туман  фуқаролари иштирок этди.

Қабулда тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, уй-жой, тиббий хизмат, моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 24 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. 34 та муаммолар ечимини кутаётганлиги маълум бўлди. 12 та мурожаат тегишли масъуллар иштирокида жойида ижобий ҳал этилди.

Тадбирда мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Нуржаҳон Бойзоқова тикувчилик цехи очиб, ёшларга ҳунар ўргатиши ва банкдан кредит олиш муаммоси  борасида мурожаат этди. Банк масъуллари иштирокида унинг муаммоси ечилди.

Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Қабул якунида 4- сектор раҳбари, вилоят ДСБ бошлиғи А.Ишназаров бошчилигида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор шахслар хонадонларига ташриф буюрилди.

                                               Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!