» » Жиззахда фармацевтика соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган инсон тақдирланди

Жиззахда фармацевтика соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган инсон тақдирланди

20 май 2019 г 1 917 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги идоравий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев фармацевтика соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Эргаш Тожибоевни тақдирлади.

Эргаш Тожибоев  соғлиқни сақлаш соҳаси хусусан фармацевтика йўналишида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва тарғиб этиш, энг муҳими, юртдошларимизга шифо улашиб дардларига малҳам бўлишдек шарафли ишга салмоқли ҳисса қўшган инсонлардан биридир.

Фаоллар залида йиғилганлар номидан вилоят ҳокими Эргаш Тажибоевни самимий қутлар экан, “Одамийлик, ўз  эътиқодига содиқлик, комил инсонга хос юксак тафаккур, самимийлик каби хислатларингиз бугунги ёш авлоднинг Сиз каби ҳаёт ва иш тажрибасига эга инсонлардан ўрганиши, ўрнак олиши керак бўлган чинакам юксак фазилатдир”-деб ўз сўзига якун ясади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!