» » Хорижий инвесторлар Зоминда

Хорижий инвесторлар Зоминда

28 май 2019 г 2 019 Комментарии: 0

Қулай географик жойлашуви, ажойиб иқлими, сўлим табиати, 2-Швецария дея эътироф этилган, туристларни ўзига жалб қилиб келаётган Зомин туманида эндликда xориж ишбилармонларининг қадами сезиларли даражада ошмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир тармоғида уларнинг фаоллигини кузатиш мумкин. Юртимизда яратиб берилаётган  инвеститицион муҳит туфайли жаҳондаги энг нуфузли компаниялар бизнес ҳамкоримизга айланаётгани бор гап. Зомин туман ДХМда бугунги кунда жами 6 та хориж инвесторлари тадбиркорлик бўйича давлат рўйхатидан ўтганлиги уларнинг сони жорий йилда яна иккитага ошганлиги  бунинг яққол исботидир.  

ДХМ келиб мурожаат этувчиларинг 2 фоизи айнан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ташкил этади. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак Зомин туманининг ўзида 857 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Шулардан 322 таси якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, 8 таси хорижий корхоналардир.  

Зомин тумани Даштобод қўрғонида барпо этилаётган янги цемент заводининг қурилиш ишларига тамал тош 2018 йилнинг декабрь ойида қўйилган. Цемент тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқарувчи, Европада ўзига хос нуфузга эга бўлган Дания давлатининг FL-Smidth компанияси ишбилармонлари бу ерлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Айни вақтда заводнинг қурилиш ишлари жадал тарзда кетмоқда. Ушбу заводнинг мавжудларидан асосий фарқи шуки, замонавий, самарадор, энергия тежамкор энг муҳими экологик жиҳатдан энг мукаммал технологиялар билан жиҳозланади.Қолаверса, у нисбатан арзон кўмирда ишлаши билан фарқ қилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 136 миллион еврони ташкил этади. Келиб тушадиган даромаднинг 15фоизимаҳаллий тадбиркорларники бўлса қолган қисми хорижий инвесторларга тўғри келади. Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган барча хом ашёлар Фориш, Зомин, Зарбдор туманларидан  каръерлардан олинган минераллар билан ишлайди.

Заводда ишлаб чиқариладиган цемент маҳсулоти қўшни давлатлар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ҳамда Россия давлатларига экспорт қилинади. 

 Цемент ишлаб чиқарувчи заводдан ташқари яна бир  катта лойиҳа аҳамиятга эга, аниқроғи темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган заводнинг ишга тушишидир. "Зомин махсус плита” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг лойиҳа қиймати 12 млн.евро бўлиб 150 дан ортиқ маҳаллий аҳолини иш билан таъминлайди. Айни вақтда Испаниядан келтирилган замонавий дастгоҳлар ўрнатилмоқда. Биринчи босқичнинг ўзида заводда 150 метр квадратни ташкил этадиган ҳар хил турдаги темир-бетонлар, плиталар,  узумчилик учун шпагенар, суғориш лотоклари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.   Хулоса ўрнида  шуни айтиб ўтиш керакки, куз фаслига келиб бўш ётган ушбу ерларда катта заводлар қад ростлайди.  Бу эса аҳоли фаровонлигигини таъминлашбилан бир қаторда, янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Бобур Умурзаков -

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!