» » Жиззахда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 101,5 %га ўсган

Жиззахда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 101,5 %га ўсган

22 октябрь 2018 г 3 455 Комментарии: 0

Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2102,5 млрд. сўмни, ўсиш 101,5 %га ўсган. Жами саноат маҳсулотларида тармоқлар кесимида қўйидагиларни кўришимиз мумкин.

-Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (ўсиш суръати 126,3 %га ўсишга эришилиб, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 1,1 %)

-Ишлаб чиқарадиган саноат (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,2 % га ўсишга эришилиб, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 91,8 %)

-Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш (ўсиш суръати 09,5 % га ўсишга эришилиб, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 5,3 %)

-Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 160,3 % га ўсишга эришилиб, жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 1,8 %)

Ўз навбатида саноатнинг мазкур тармоғида энг юқори улушини тўқимачилик маҳсулотари ишлаб чиқариш 25,7 %, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 22,6 %, бошқа нометал менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш 9,6 %, электр ускуналар ишлаб чиқариш 
7,6 %ни ташкил этган.

Жиззах вилояти бўйича 2018 йил январ-сентябр ойларида амалдаги нархларда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 2102,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан солиштирма нархларда 101,5 %га ўсган.

Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жами саноатда туман (шаҳар)ларнинг юқори улуши Жиззах шаҳрида 54,4 %, Дўстлик туманида 11,6 %, Зомин туманида 6,0 %, Шароф Рашидов туманида 5,1 %, Фориш туманида 5,0 % га тўғри келган.

Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 1266,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 101,6 %га, жами саноатдаги улуши эса 60,3 %ни ташкил этди.

2017 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан истеъмол товарлари таркибида ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш улушининг 67,5 % дан 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида 32,5 %га камайган.

Амалдаги нархларда аҳоли жон бошига жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 1575,0 минг сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирма нархларда 99,6 %ни ташкил этган бўлиб, Фориш туманида 155,9 %, Зомин туманида 130,9 %, Арансой туманида 111,8 %га яъни вилоят кўрсаткичидан бир мунча юқорилигини кўришимиз мумкин.

Кичик тадбиркорлик субъектлари саноат ишлаб чиқаришда кескин фаоллашгани натижасида улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,3 %ни ташкил этди, ўз навбатида кичик бизнеснинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши эса 66,6 %ни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда вилоятда жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига 2147 тадан зиёд саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан 779 таси Жиззах шаҳрида, 470 таси Шароф Рашидов туманида,193 таси Ғаллаорол туманида, 166 таси Зомин туманида, 95 таси Фориш туманида, 77 таси Зарбдор туманида, 70 таси Пахтакор туманида, 69 таси Бахмал туманида, 63 таси Дўстлик туманида, 51 таси Мирзачўлда, 47 таси Зафаробод туманида, 35 таси Арнасой туманида, 32 таси Янгиобод туманида фаолият кўрсатмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Саноат статистикаси бўлими бошлиғи Ш.Шарипов
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!