» » Фориш туманида тактик ўқув машғулот ўтказилди

Фориш туманида тактик ўқув машғулот ўтказилди

29 май 2019 г 1 984 Комментарии: 0

Бошқарув органлари, фавқулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимларининг табиий хусусиятли фавқулотда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати мавзусида Фориш туманида икки кунлик қўмондонлик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Тадбирда фавқулотда вазиятларда маҳалла аҳолисини кўчириш, тиббиёт бирлашмасида кўп сонли жабрланганларга шошилинч ихтисослашган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш, одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракати, коммунал тизимларда юзага келган авария оқибатларини бартараф этишда доимий тайёргарликдаги фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари хизматларининг ҳаракатлари, электр тизимида содир бўлган аварияларни тиклаш тадбирлари, зилзила натижасида кўприклар ва йўллар талофат кўрганда туман автойўл корхонаси куч ва воситаларининг ҳаракати, табиий хусусиятли (ёнғин билан боғлиқ) фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари тизимларининг ҳамкорликдаги ҳаракати каби ўқув машуғлотлар ўтказилди.

Шунингдек, туман ҳудудида сел оқибатлари ва сув тошқинлари билан боғлиқ фавқулотда вазиятлар юзага келганда бошқарув органлари, фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари хизматларининг ҳамкорлиги, «Обод қишлоқ» дастури доирасида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштиришда фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари куч ва воситаларининг ҳаракатлари мавзуларида ҳам тактик ўқув машғулотлар ўтказилди ҳамда уларнинг жанговорлиги оширилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!