» » Жиззахда ўтказиладиган “Халқаро армия ўйинлари-2019”га тайёргарлик қандай бўлмоқда?

Жиззахда ўтказиладиган “Халқаро армия ўйинлари-2019”га тайёргарлик қандай бўлмоқда?

09 июль 2019 г 1 974 Комментарии: 0

“Фориш” тоғ пологони ҳудудида Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ўртасида кенг миқёсидаги “Халқаро армия ўйинлари-2019” мусобақасига юртимиз мезбонлик қилади.

“Ҳарбий олимпиада” номини олган мазкур мусобақаларнинг деярли ҳамма йўналишида ҳарбийларнинг қурол билан ишлаш кўникмаси амалда синалади.

Мусобақада Россия Федерацияси, АҚШ, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон, Хитой сингари 15 га яқин давлатларнинг ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган 600 нафардан зиёд ҳарбийлар жамоа бўлиб ўзаро беллашишади.

25 июндан бошланиши режалаштирилган ушбу халқаро мусобоқани ўтказиш учун ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирик этиб, чел эллик меҳмонларни тантанали кутиб олиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар ва қулайликларни яратиш борасида топшириқлар берди. Шунингдек, валюта алмаштириш шахобчалари ва етарли миқдорда банкоматларни ўрнатиш, алоқа тизимини яхшилаш,  савдо шахобчалари ташкил этилиши режалаштирилди.

Халқаро мусобақани очилиши, жамоалар ўртасида кунлик беллашувлар ҳамда ёпилиш маросимида меҳмонларни халқимизнинг бой маданий меъроси, урф-одатлари, анъаналарини билан яқиндан таништириш, ёшлар, ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини кенг иштирокини таъминлаш зарурлиги ўқтирилди.

Лазиз Маматқулов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!