Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фотовидеорепортаж: Жиззах шаҳри ҳудудидан оқиб ўтган каналлар тозаланмоқда

Фотовидеорепортаж: Жиззах шаҳри ҳудудидан оқиб ўтган каналлар тозаланмоқда

23 июль 2019 йил
226
0

Жиззах  шаҳрида жойлашган маҳаллалар ҳудудида жойлашган кўчаларни кесиб ўтувчи каналларнинг атрофи тозаланиб ноқонуний йўл орқали ўзбошимчалик  билан   қурилган қурилишлар  бузилмоқда.

Хусусан,  «Маданият», «Мирзо Улуғбек», «Бунёдкор» ва «Қалия» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қалия» каналининг 1900 метр майдони 15 та махсус техникалар ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилди.

Каналнинг муҳофаза минтақаси ҳудудида қурилган ноқонуний бино ва иншооатлар бузилди, дарахтларга шакл берилиб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.  

«Маданият», «Обод» маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қалия» каналининг 200 метрида ҳам тозалаш ишлари  амалга оширилди.

Шунингдек, «Раваллиқ»  маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Кулиниёз» ва «Жиззахлик» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сарайлик» каналларининг 60 метр майдони ҳамда «Турон» маҳалласи ҳудудидаги «Сарайлик» каналининг 50 метр майдони тозаланиб, 6 та махсус техника ёрдамида чиқинди чиқарилди.

Қуйида олиб борилаётган мазкур жараёнлар акс этган ишлардан тайёрланган видеорепортаж орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

                                 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар