» » Фотовидеотанқид: “Маданият” маҳалласидаги “Маданиятсизлик”

Фотовидеотанқид: “Маданият” маҳалласидаги “Маданиятсизлик”

03 май 2019 г 2 487 Комментарии: 0

Экологик маданият, тозалик ҳалиям баъзиларга бегона.

Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта ариқ чиқиндилар билан тўлиб бормоқда.
Бу кўриниш ўз навбатида маҳаллада яшаётган инсонларнинг “маданияти” ҳаминқадарлигидан далолат бериб турибди.

Чиндан ҳам бугун шаҳар тозалиги ва озодалигига доғ бўлиб турган муаммолардан бири бу сўзсиз чиқиндилардир.

Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар орасида жойлашган чиқинди қутиси вақтида олиб чиқилмагани боис чиқинди билан тўлиб ҳаттоки тошиб ҳам кетган.
Серқатнов йўлдаги бу манзарага йўловчилар ҳам, маҳалла одамлари назаримизда кўникиб қолишгандек гуё.

Маҳалла атрофидаги ноқонуний қурилишлар майдонларидаги чиқиндилар билан тўлган жойда болаларнинг ўйнаб юриши катталарни ташвишга ҳам солмаяпти.

Зеро, “Маданият” маҳалласи номига яраша шаҳримизнинг маданият ўчоғи бўлиш керак албатта.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!