Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ЁХБ ходимлари ёнғинда қамалиб қолган инсонни қутқарди
23 апрель 2019 г 2 138 Комментарии: 0
20 апрель куни соат 15:30 да Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси марказий диспетчерлик хизматига Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи Сайилгоҳ кўчаси 48-уйнинг 12-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғин ўчириш бўлинмаларига раҳбарлик қилаёган катта лейтенант Зиёвуддин Бекматов вазиятга тезкор баҳо бериб, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими сержант А.Мелибоев билан биргаликда хонадон эшигини бузиб, ётоқхонада ҳушсиз ҳолатда ётган фуқаро Ёқуб Қурбоновни ташқарига олиб чиқди ва биринчи ёрдам кўрсатди.
Ходимларнинг тезкор хатти-ҳаракатлари туфайли хонадони эгасининг ҳаёти асраб қолинди, ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 1 квадрат метр майдонда пол кисми ва кийим-кечаклар ёнган.
Ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!