» » Ўзбекистонда “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасига старт берилди

Ўзбекистонда “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасига старт берилди

05 август 2019 г 1 961 Комментарии: 0

“Фориш” тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доирасида Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаёган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Вьетнам Республикаси, Мьянма, Арманистон, Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон, Венесуэла (кузатувчи мақомида) иштирок этмоқда.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов V Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловини очиқ, деб эълон қилди ва иштирокчиларни табриклади.
Очилиш маросимида турли давлатлардан келган ҳарбий атташелар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри, республикамизнинг таниқли бадиий жамолари ижросида катта концерт намоиш этилди.
photo_2019-08-04_21-25-05.jpg
photo_2019-08-04_21-25-06.jpg
photo_2019-08-04_21-25-07.jpg
photo_2019-08-04_21-25-08.jpg
photo_2019-08-04_21-25-10 (2).jpg
photo_2019-08-04_21-25-10.jpg
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!