» » Фориш туманида партиянинг ташаббусидан болажонлар мамнун

Фориш туманида партиянинг ташаббусидан болажонлар мамнун

05 август 2019 г 1 933 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фориш туман Кенгаши томонидан туман Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида  мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган шахмат ва шашка майдончалари очилди.

Тадбирда “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси У.Бўронова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, мактабгача таълим муассасаси ҳодимлари, ота-оналар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Партия ташаббуси билан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган шашка ва шахмат майдончаларидан бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун.

Бошқа мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бундан наъмуна олган ҳолда ўз мактабгача таълим муассасаларида шашка ва шахмат майдончаларини ташкил этишга қизиқиш билдиришмоқда.

Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда. Шашка ва шахмат майдончалари ҳозирда болажонларнинг севимли машғулотига айланиб улгурган.   

 Буронова Умида 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!