Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди

15 август 2019 йил
1 157
0

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг янги ўринбосари этиб  тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 14 августдаги қарори билан Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Ғанишер Маматқулов 2018 йилнинг апрель ойидан буён Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ғ.Маматқуловни янги лавозимга тайинлангани муносабати билан вилоят ҳокимлигида бирга ишлаган ҳамкасблари табриклашиб, келгусидаги фаолиятига муваффақият тилашди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар