Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМОҚДА

25 сентябрь 2019 йил
100
0

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун қатор қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар кабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сон Қонуни тасдиқланганидан сўнг Фориш тумани статистика бўлими томонидан туманда тадбиркорликни фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб амалий ишлар бажариб келинмоқда.

Ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан, 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилган.

Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, “агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно” деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этади.

2019 йилнинг январь-августь ойлари давомида Фориш туманида 204 та янги корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг жами сони
2 357 тага етди. Янги ташкил этилган корхоналарнинг 185 таси (қарийб 91,0 фоизи) кичик тадбиркорлик субъектларидир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўтган ҳисобот даври давомида туманда кичик бизнес субъектларининг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ бирорта ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилмади.

Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади деб ҳисолаймиз.

Фориш тумани статистика

бўлими бошлиғи  Ғ.Тангриев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар