» » ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ТАДБИРКОРЛИК ВА ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ТАДБИРКОРЛИК ВА ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН

22 сентябрь 2018 г 3 552 Комментарии: 0

Хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президент Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат марказида.

Ўтган қисқа давр ичида бу борада кўплаб қонун ҳужжатларининг қабул қилингани бунга ёрқин мисол бўлади.
Жумладан, 2016 йил 5 октябрда «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4848-сони Президент Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди.  
Шундай қилиб, назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолди. Бундай текшириш фақат Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин ва текшириш муддати бир иш куни билан чекланган. 
Шу билан бирга, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинди.  
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланган. 
Улуғбек Маманазаров,
Дўстлик туман статистика
бўлими мутахассиси
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!