Ўзбекистонда давлат улуши юқори бўлган 20 та йирик компания акциялари 2021 йилнинг II чорагида IPO орқали сотилиши режалаштирилмоқда. Бу Капитал бозорини ривожлантиришнинг 2020—2025 йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

Акциялари очиқ кимошди савдога чиқариладиган мазкур 20 та компаниянинг номлари ҳозирча маълум эмас.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтган «UzInvest» форуми доирасидаги матбуот анжуманида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Сунатулла Бекенов рўйхат ҳали тўла шаклланмаганини маълум қилган.

Агентлик раҳбари «Алоқабанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» давлат банклари, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси, «Кварц» шиша заводи ва «Жиззах пластмасса» заводи хусусийлаштирилиши аниқлигини айтган.