» » Жиззах шаҳрида инвестиция дастури асосида янги эндокринология диспансерининг биноси фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳрида инвестиция дастури асосида янги эндокринология диспансерининг биноси фойдаланишга топширилди

07 февраль 2020 г 1 606 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида инвестиция дастури асосида қуриб битказилган вилоят эндокринология диспансерининг замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Инвестиция дастурига мувофиқ бинони қуриб битказишда 15 миллиард сўм маблағ сарфланди. Тўрт қаватли замонавий бинодаги эндокринология маркази 128 ўринга мўлжалланган.
– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурлари доирасида аҳолига эндокринология ёрдами кўрсатишнинг яхлит, вертикал тизими яратилди, – дейди академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори А.Алимов. – Эндокринология марказлари вилоятларда ҳам барпо этилиб, юқори техналогияли ускуналар билан жиҳозланиши диагностика ва даволаш, профилактика амалиётининг замонавий усулларини жорий этиш имконини бермоқда. Бугун Жиззах вилоятида янги марказ биноси қуриб ишга туширилиши билан шундай имкониятга эга бўлди.
Янги даволаш мажмуасида 100 қатновли поликлиника, лаборатория, жарроҳлик, реанимация, умумий болалар эндокринологияси, диабет нефропатияси, диабетология бўлимлари жойлашган.
Шу пайтга қадар мактабгача таълим муассасаси учун мўлжалланган бинода фаолият юритиб келаётган бинода беморларга хизмат кўрсатиш учун шароитлар етар эмас эди. Оқибатда диабет касаллиги билан оғриган беморларнинг аксарияти Тошкентдаги Республика эндокринология марказига бориб даволанишга мажбур бўлган. Барча қулайликлар, шароитлар яратилган янги бинонинг ишга тушиши билан четга даволанишга борувчилар 70-80 фоизга камаяди.
Март ойида диспансерга 655 минг долларлик 51 турдаги энг замонавий тиббий асбоблар келтирилади. Шундан сўнг қалқонсимон без ва қандли диабетнинг барча турдаги асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш имконияти яратилади, 60 турдан ортиқ диагностик таҳлиллар, жумладан, гармонал текширишлар амалга оширилади.
Янги шифохонада беморларга 26 врач, 97 дан зиёд ўрта тиббиёт мутахассиси, жами 197 ходим хизмат кўрсатмоқда.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!