Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари билан учрашди

17 февраль 2020 йил
859
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари билан очиқ юзма-юз мулоқоти ташкил этилди. Тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

Парламент юқори палатасининг Раиси Танзила Нарбаева депутатлар ҳузурида маъруза билан чиқиб, унда маҳаллий Кенгашларнинг Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларига батафсил тўхталди. Таъкидландики, хоҳ вилоят, хоҳ туман, шаҳар Кенгаши бўлсин бугун жонланадиган вақти келди. Барча даражадаги депутатлар, халқ депутатларининг доимий комиссиялари ўз иш услубларини ўзгартиришлари керак. Яқин ва узоқ истиқболдаги фаолиятимизнинг бош мезони халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган экан, депутатларимиз сайловчиларнинг муаммолари билан изчил шуғулланишлари талаб этилади.
Анжуманда, шунингдек, депутат сўрови, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ғамхўрлик ошириш, жойларда депутатлар хонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Нусратулла Пардаев, Холида Алимова, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Эркин Эргашев, вилоят Кенгаши депутатларидан Абдумажид Сатторов, Талъат Усмонов, Дилмурод Худойназаров, Нурзода Каримова, Нодира Каримова, Гулсанам Казакова, Сабоҳат Абдураҳмоновалар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўзларининг амалий таклифларини киритишди.

Учрашувга вилоят ҳокими Эргаш Салиев якун ясаб, Сенат Раиси билан ўтказилган мулоқот халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида муҳим устувор аҳамият касб этишини таъкидлади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар