» » Фориш туман ҳокимлигидаги йиғилиш Президент мурожаатномасига қаратилди

Фориш туман ҳокимлигидаги йиғилиш Президент мурожаатномасига қаратилди

18 январь 2019 г 2 419 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ўқиб-ўрганиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлар иштироки ҳамда Президентимиз мурожаатномасини кенг халқ оммасига етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Хидиров сўз олиб, Президентимизнинг мамлакатимиз парламентига мурожаатномасида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларга тўхталиб ўтгани, мурожаатнома мамлакатимизнинг демократик ва кучли иқтисодиётга эга бўлган ҳамда ижтимоий йўналтирилган илғор давлат сифатида янада равнақ топиши нуқтаи назаридан тарихий характер касб этишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига улар иштирокида Президентимиз мурожаатномаси маҳаллаларда, корхона, ташкилот, муассасаларда уйма уй юриб, кенг халқ оммасига етказиш, ундан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаш тавсия этилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!