» » Фориш туман ҳокимияти белгилаган вазифалар нималардан иборат бўлди

Фориш туман ҳокимияти белгилаган вазифалар нималардан иборат бўлди

25 июль 2018 г 3 135 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури тўғрисидаги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туманҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимояқилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритди.

Йиғилишда «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурини амалга ошириш юзасидан туман штаби тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари туманда уюшмаган ёшларни аниқлаш, уларнинг аниқрўйхатини шакллантириш, ижтимоий, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож тоифаларини аниқлаш, улар билан манзилли тадбирлар ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб маҳаллаларга бириктирилди.

«Ёшлар – келажагимиз» туман штабининг асосий вазифалари этиб, ёшларнинг бандлиги даражасини ва тадбиркорлигини тизимли таҳлилқилиш, уларни ишга жойлашиши, даромад манбаига эга бўлиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш, ҳар бир маҳаллада «Ёшлар меҳнат гузари» объектларини қурилишини ташкил этиш, шу мақсадда ер участкаси ажратиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш,қурилиш ишларини молиялаштириш, қурилиш ишларини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш, ишчи гуруҳлари фаолиятини кунлик назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириб боришдан иборат эканлиги белгиланди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!