» » Жиззахда энг яхши китобхон туман деб Арнасой тумани топилди ва ғолиб “NEXIA-3” автомашинаси билан тақдирланди

Жиззахда энг яхши китобхон туман деб Арнасой тумани топилди ва ғолиб “NEXIA-3” автомашинаси билан тақдирланди

06 март 2020 г 1 490 Комментарии: 0

Куни кеча 5 март куни Жиззах вилоятида “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ички ишлар бошқармаси, Халқ таълим бошқармаси вакиллари мактаб директорлари, тақдирланадиган кутубхоначилар ва ўқувчилар, ОАВ ходимлари “Китоб дунёси” ва “Китоб маркази” тармоқ савдо марказлари ходимлари иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Хатамовлар сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини табриклади.

Жиззахнинг энг яхши китобхон тумани деб Арнасой тумани топилди. Арнасой туманига бош соврин “NEXIA-3” автомашинаси вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Хатамовлар топширди.

Шунингдек, турли хил номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!