Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар сони тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилади?

Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар сони тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилади?

15 май 2020 йил
265
0

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялаштиришнинг автоматлаштирилган тизими ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрда 274-сонли қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда КТЯДР деб аталади) тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низом «Давлат статистикаси тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ КТЯДРнинг ахборот фондини ташкил этиш мақсадини, юритиш тартибини ва унинг мазмунини белгилайди.

КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.

КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади ва у давлат тилида юритилади.

Вилоятимизда 2020 йилнинг 1 май ҳолатига 41 948 та корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича олиб қаралса, 61,1 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 10,2 % савдо, 7,3 % саноат, 4,8 % қурилиш, 3,0 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 1,5 % ташиш ва сақлаш, 0,6 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар, 0,5 % ахборот ва алоқа ҳамда 11,0 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Шароф Рашидов тумани (6 225 та), Жиззах шаҳри (5 847 та), Ғаллаорол (5 002 та) ва Зомин
(4 153 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Корхоналар сони кам бўлган ҳудудларга эса Янгиобод (912 та), Дўстлик (1 813 та) ҳамда Пахтакор (1 916 та) туманлари тўғри келади.

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида 1 772 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги (2 482 та)га нисбатан 71,3 % (710 та) га камайган.

Қайд этиш жоизки, жами янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 772 та)дан 1 191 таси (67,2 %и) кичик бизнес субъектлари* ҳисобланади.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси томонидан КТЯДР маълумотлари асосида ҳар ой якунида таҳлилий маълумотлар ва пресс-релизлар шаклидаги материаллар ОАВлари (хусусан, расмий интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар) орқали кенг жамоатчиликка тақдим этиб борилади.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистик регистрларларни юритиш бўлим

бошлиғи И.Умиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар