» » Шароф Рашидов тумани “Шариллоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаати ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди

Шароф Рашидов тумани “Шариллоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаати ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди

04 август 2020 г 1 159 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини “Шаршара” кўчасида яшовчи фуқаро Михлибоева Наргиза Усмонкуловнанинг 2020 йил 2 август куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) М.Ақбутаевнинг хатти-харакатларидан норози эканини маълум қилиб қолдирган мурожаати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими маъсуллари ҳамда “Шариллоқ” МФЙ фаоллари фуқаронинг яшаш хонадонига бориб суҳбат ўтказди ва қуйдагилар аниқланди.

Ўтказилган суҳбат давомида,  фуқаро Михлибоева Наргиза Усмонкуловна 1982 йилда туғулганлиги, 2-гуруҳ ногирони экани, оилали, 2 нафар фарзанди борлиги маълум бўлди.

“Шариллоқ” МФЙ томонидан фарзандларининг парвариши учун 14 ёшга доир нафақа пули олиб келаётганилиги, юқорида келтирилган мурожаат юзасидан унинг ҳеч қандай хабари йўқлиги аниқланди.

Ушбу мурожаат унинг укаси Худойназаров Музаффар томонидан ёзилгани маълум бўлди.

Н.Михлибоева “Шариллоқ” МФЙ раиси ва раис ўринбосарлари томонидан байрам саналарида йўқлаб турилиши ҳамда ҳозирги вақтда жорий этилган карантин вақтида керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб турилгани суҳбат давомида маълум бўлди.

Н.Михлибоева укаси бўлмиш М.Худойназаровдан ижтимоий тармоқлар ёрдамида соғлигини тиклашда амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қолдиришини сўраган, “Шариллоқ” МФЙ раиси М.Ақбутавега хеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлаб ўтди. 

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!