Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда саҳоват тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда
22 июль 2020 г 1 296 Комментарии: 0
Жиззах вилоят "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари"да саҳоват ишлари жадаллик билан амалга ошириляпти.
Биргина Зарбдор тумани мисолида кузатадиган бўлсак, биринчи сектор раҳбари З.Рўзиев ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими “Саҳоват ва кўмак”умумхалқ ҳаракати бошчилигида “Саҳоват тадбирлари бўлиб ўтди. Мазкур хайрия тадбирида туманнинг Оқбулок, Мустақиллик, Ойбек, Дўстлик, Наврўз, Равот, Навоий, Янгикент ва Андижон маҳалла фуқаролари йиғини йўналишлари бўйлаб ҳаракатланишди. Жиззах вилоят "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари"да саҳоват ишлари жадаллик билан амалга ошириляпти.
Туман бўйича 1062 нафардан зиёд эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 18-19 июль кунлари ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази” 1197 ишонч рақамига икки кун ичида Зарбдор тумани бўйича 221 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда тизимда фаолият юритувчи вакиллар томонидан ҳақиқатда эҳтиёжманд бўлган 1000 дан зиёд оилалар аниқланган.
Бугун уларга берилган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари умумий қиймати 130 000 минг сўмлик маҳсулотлар жамланмаси “Саҳоват ва кўмак”умумхалқ ҳаракати маблағлари ҳисобидан ташкил этилди. "Дўстлик" МФЙ М.Кошғарий кўчаси 32/11 уйда яшовчи кам таьминланган оила Ахмедова Жумагул ҳамда"Равот" МФЙ Турон Замин кўчасида яшовчи 80 ёшли Қурбонбоева Хосият она ва унинг қизи 3 гуруҳ ногирони Қурбонбоева Ўрозгулга Равот маҳалласи томонидан 10 турдаги 130 000 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.
"Янгикент" ҚФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи ногирон Тошназаров Эшназар ва Дўстлик кўчасида яшовчи ёлғиз қария Назаров Эшмуродлар ҳолидан хабар олиниб озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Навоий МФЙ" Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Н.Қўшбоқова хонадонига туман кенгаши депутати Б.Мусурмонов озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз ёрдам сифатида топширди.
Андижон Қишлок фуқаролари йиғинидаги Янги маҳалла ку́часида яшовчи эҳтиёжманд оилалардан бири Юсупов Пардабой оиласига ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Зарбдор туман бўлими раҳбари: "Бугунги пандемия шароитида халқимизни қўллаб-қувватлаш бизнинг ЭНГ асосий мақсадимиз, уларга оғир кунда қўлимиздан келганча ёрдам берамиз, дейди Тўлкин Қодиров.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!