Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида қанча волонтёр ёшлар фаолият кўрсатмоқда
20 июль 2020 г 1 434 Комментарии: 0
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар фаолияти тўғрисида маълумот берди.
2020 йил 19 июль куни ҳудудлардаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 6 085 та мурожаат келиб тушган. Ҳудудларда ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 6 642 та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилган.
Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 19 июль кунида ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилмаган.
Ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларида жами 2 888 нафар волонтёр ёшлар «Call-марказ»ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ҳамда хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида — 248 нафар, Андижон вилоятида — 450 нафар, Жиззах вилояти — 95 нафар, Қашқадарё вилояти — 167 нафар, Навоий вилояти — 221 нафар, Сирдарё вилояти — 132 нафар, Сурхондарё вилояти — 102 нафар, Тошкент вилояти —141 нафар, Фарғона вилояти — 1 177 нафар, Хоразм вилояти — 60 нафар ва Тошкент шаҳрида — 95 нафар волонтёр ёшлар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолиятига жалб қилинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!