Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
04 апрель 2020 г 1 382 Комментарии: 0
Мамлакатимизда кетаётган карантин даври кўплаб фуқароларимизни айниқса ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, кам таъминланган оилалар учун қийин ҳолат яратган эди.
Шу муносабат билан кечагина Ўзбекистон Ресбубликаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бутун Республика бўйлаб “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил этиш таклифи билан чиқиб, илк кундаёқ бу лойиҳани амалга ошира бошлади. Бу борада 1197 ишонч телефон рақами ҳам эълон қилинди. Эндиликда сиз ўз хайр-эҳсонингизни мана шу марказ орқали албатта ҳақиқатан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга тақдим этишингиз мумкин. Бу орқали сизнинг саломатлигингиз ҳамда аҳоли саломатлиги ҳам назорат қилинган ҳолда хавфсиз усулда амалга оширилиши таъминланади.
Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳам ижтимоий тармоқ, вилоят ҳокимлиги веб сайти ҳамда телевидение орқали Жиззах вилоят “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил этилганлиги, унинг манзили, ишонч рақами ҳамда мурожаат учун телефонларни эълон қилишган эди.
Айни пайтда марказда 12 нафар мурожаатларни ёзиб олувчи операторлар фаолиятни бошлаб юборишган. Ҳудудлар бўйича маҳсулотларни етказиш учун 13 та автомобиллар қатнови йўлга қўйилган. Биринчи кунданоқ марказга мурожаатлар кела бошлади. Икки кун ичида 300 га яқин мурожаат келиб тушди. Бугун вилоятнинг шаҳар ҳамда туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга марказ томонидан 6 турдаги (ёғ, ун, шакар, гуруч, картошка, макарон) маҳсулотлари тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз ҳомийлик ёрдамини бериш истагида бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки ана шундай ёрдамга муҳтож фуқароларимиз қуйидаги 1197 ишонч рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Жиззах вилоят “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” манзили, Жиззах шаҳар “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини, Ислом Каримов шоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган “Нуронийлар маскани” биноси.
Мурожаат учун тел: 1197, (72)226-65-07, 226-31-88
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!