Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ўзбекистонда мармар мол гўшти 2022 йилда тўлиқ маҳаллийлаштирилади

Ўзбекистонда мармар мол гўшти 2022 йилда тўлиқ маҳаллийлаштирилади

18 август 2020 йил
580
0

Jizzax Organic қишлоқ хўжалик кластери бузоқларни боқишдан бошлаб маҳсулот сотишгача бўлган тўлиқ циклни йўлга қўяди. Ҳозирги кунда бозордаги талаб хориждан келтирилган гўшт ҳисобига қондирилмоқда.

Жорий йилнинг октябр ойида Jizzax Organic миллий кластери Россия ва АҚШдан 5 минг бош юқори зотли қорамолни Ўзбекистонга олиб келади. Ангусс ва герефорд зотли ғунажинлар импорти Ўзбекистонда саноат усулида мармар мол гўшти ишлаб чиқарилишини бошлаб беради.

Жиззахдаги кластер Ўзбекистонда тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга эга биринчи компанияга айланади. Ҳозирги кунда бозордаги талаб импорт қилинган нархи қиммат гўшт ҳисобига қондирилмоқда.

Ушбу лойиҳа бўйича умумий инвестициялар ҳажми 55 млн.АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан 18 млн. АҚШ доллари она сигирлар галасини сотиб олишга йўналтирилади.

«Мармар мол гўшти олиш учун новвослар ва сигирларни етиштириш жараёни технологияларга қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилиши зарур. Мазкур йилнинг октябрь ойида олиб келинган ғунажинлар 2-5 ойдан сўнг насл беради. Бузоқлар 8 ойгача онасининг ёнида бўлиб, она сути билан бирга максимал вазн тўплаш учун керакли минераллар ва витаминлар билан озиқланади, шундан кейин яна 8 ойдан 16 ойгача дон ва маккажўхори билан бўрдоқига боқилади ва натижада гўшт керакли мармарлик коэффициентига эришади. Шу тарзда, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилган қорамолдан биринчи мармар гўшт олинади», — деди,Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

2020 йил октябрь ойигача Jizzax Organic новвосларнибўрдоқига боқиш майдони (фидлот) ва иккита қишки ғунажинлар тураргоҳи қурилишини якунлайди. Объектларни лойиҳалаштириш ишлари Австралиянинг Thompson Longhorn компанияси томонидан бажарилди. Фидлот ва қишки тураргоҳларда ҳайвонларни қулай ўстириш учун барча шарт-шароитлар: суғориш учун сувни иситиш ва меъёрлаштириб узатиш механизмларига эга артезиан қудуқлари, ем-хашак столлари, автоматик озиқлантириш тизимлари, шамолдан ҳимоялаш, қуёшдан ҳимоялаш воситалари ва бошқа кўплаб ускуналар назарда тутилган.

Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов:«Фидлот 20 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган. Уни тўлиқ қувватда юклаш учун, Jizzax Organic фермерларга мўлжалланган дастурни ишга туширмоқда. Фермер хўжаликлари юқори зотли ғунажинларни сотиб олиб, насл беришини кутиб, 8 ойдан сўнгноввосларни кластеримизга адолатли нархда сотиши мумкин. Сотиб олинган бузоқларни биз мармар гўшт олишга мўлжалланган махсус технология асосида бўрдоқига боқишни давом эттирамиз. Дастур Ўзбекистонда зотли қорамол сонини кўпайтиришга ёрдам беришига ишончимиз комил», —дея, тафсилотлар билан бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ноябрь ойидаги видеоселектор мажлисидаЎзбекистонда қорамол зотини яхшилаш заруратини таъкидлаб ўтган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар